Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бугун футбол куни. «Насаф» - «Нефтчи»

Баҳо:
+ | -

Бугун “Марказий” стадионида катта футбол. Pepsi Суперлиганинг 29-тур доирасидаги “Насаф” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 44 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 18тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 16 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган ўзаро 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 61-52.

Фарғонада шу йили бўлиб ўтган ўзаро сўнгги учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Жамоалар Қаршида ўзаро 22 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 59та гол киритилган. Тўплар нисбати 40:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор Қаршида 2012 йили 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Бугун икки собиқ жамоадаош ўз шогирдлари ҳаракатини майдон четида туриб, бошқаради. Рўзиқул Бердиев ва “Нефтчи” жамоасси устози Баҳром Ҳайдаровлар вақтида “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилишган.

Бугун “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев, миллий чемпионатимизда 180-марта ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушади.

“Насаф” бугун чемпионатдаги 646-учрашувини ўтказади. “Аждарлар” бугун миллий чемпионатдаги 360-ғалабасини нишонлаши мумкин.

Шундай экан, “Марказий”га келинг ва қизиқарли учрашувни томоша қилинг. Дарвоқе чемпионат ҳам ниҳоясига етмоқда.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:29, 04.11.2018.
Ўқилди: 2317 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.