Кириш Регистрация

Россия премьер-лигаси. Шомуродов мавсумдаги илк голини урди

Баҳо:
+ | -

Россия премьер-лигасининг 13-тури доирасида "Краснодар" ўз майдонида "Ростов"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Элдор Шомуродов бош билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо орадан кўп ўтмасдан мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи — Ари. Ўйин тугашига 18 дақиқа қолганида яна ўша Ари жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада эса Ингасон "Ростов"нинг иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Шомуродов баҳснинг 77-дақиқасида захирага олинди. Унинг ўрнига Кьяртанссон туширилди. Бугунги ўйиндаги гол Элдор учун Россия премьер-лигасининг ушбу мавсумидаги илк гол бўлди. Аввалроқ у Россия кубоги доирасида тўп киритганди.

Мазкур дурангдан кейин "Ростов" ўз очколарини 22тага етказиб, 4-ўринда бормоқда.

Россия премьер-лигаси, 13-тур
Краснодар – Ростов 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 7 Шомуродов, 1:1 – 16 Ари, 2:1 – 72 Ари, 2:2 – 81 Ингасон.
Краснодар – Синицын, Петров, Спайич, Мартынович, Стоцкий, Перейра (Куэва, 66), Каборе, Классон, Газинский, Вандерсон (Рамирес, 87), Ари (Игнатьев, 77).
Ростов – Песьяков, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Сигурдссон, Юсупов, Щадин, Гулиев (Зуев, 65), Гацкан, Сигурдарсон (Ионов, 63), Шомуродов (Кьяртанссон, 77).
Огоҳлантириш: Перейра (56).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:22, 04.11.2018.
Ўқилди: 7415 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик