Лондонинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳали ҳам “Реал”нинг қизиқиш доирасида.
Don Balon нашрининг таъкидлашича, “қаймоқранглилар” келаси ёзда бельгиялик футболчини яна бир бор сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.
“Реал” келаси ёзда Азар учун 120 млн ва қўшимчасига Асенсиони ҳам бериб юбормоқчи. Асенсионинг трансфер нарҳи 90 млн еврога баҳоланмоқда.