Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси қандай ишлаяпти?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш  мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00дан 17:00га қадар Ўзбекистондаги футбол мухлислари қабулхонага ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуда ЎФА 1-вице-президентига мурожаат қилиб бормоқда.

Жумладан, қабулхонага ташриф буюрган Бердиев Махмаюсуф, Хусанов Шохалил, Акбаров Лазиз, Имамов Юсуфжонлар Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, болалар футболида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида ўз таклифларини билдириб ўтди. Бу борадаги ўзларининг режалари билан ўртоқлашишди. Умаров Рашид эса футболчиларнинг машғулотлар жараёнида тренажёрдан тўлақонли фойдаланишлари борасида таклиф билан чиқди.

Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир инсоннинг мурожаатини тинглаб, ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боряпти. Бу орқали эса футболимизда учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, футболимизни янада ривожлантириш, холислик ва шаффофликни таъминлаш сари катта қадам ташланмоқда.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:30, 07.11.2018.
Ўқилди: 3474 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.