Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Виктория” футболчиси Милан Хавелга ишлатган қўполиги учун узр сўради.
“Мен унга зарар етказмоқчи эмасдим. У билан майдонда муросага келдим ва ўйиндан сўнг кийиниш хонасидан уни изладим. Бироқ, тополмадим чунки Милан тиббий назоратдан ўтиш учун кетган экан. Лекин, мен унга хабар юбориб қўйдим”, - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Рамос 24 ёшли футболчини бурнини синдирди. Унинг ҳати-ҳаракатини ушбу видеода ҳам кўриб олишингиз мумкин.