Кириш Регистрация

Бугун футбол. «Қизилқум» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф” Суперлиганинг 30-тур учрашувини сафарда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўтказади. Учрашув “Ёшлар спорт мажмуаси”да соат 16:00да бошланади.

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда ўзаро 39 марта туқнаш келишган. Ушбу баҳсларнинг 23 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 74-41.

Шу йили 2 октябр куни Қаршида ўтказилган сўнгги ўзаро ўйинда 4:2 ҳисобида “аждарлар”нинг қўли баланд келган эди.

“Қизилқум” ўз майдонида “Насаф”ни 19 марта қабул қилган. Буларнинг 5тасида ғалабага эришган. 8 учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 6 учрашувда кучлар тенг келган. Бу учрашувларда дарвозаларга жами 50та тўп киритилган. Тўплар нисбати тенг – 25:25.

Шу йили Навоийда бўлиба ўтган ўзаро ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

“Насаф” бугун миллий чемпионатдаги 648-учрашувини ўтказади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 13:06, 10.11.2018.
Ўқилди: 2020 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик