Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ла лига. «Бетис» 4та гол уриб, «Барселона»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 12-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилиб, кутилмаганда, имкониятни бой бериб қўйди. Дарвоқе, Мессининг 3 ҳафталик танаффусдан кейин майдонга қайтиши ҳам "кўк-анорранглилар"га наф келтирмади.

Ўйинни катта иштиёқ билан бошлаган меҳмонлар, мезбонлар "уйғонгунча" иккита гол уриб қўйишга муваффақ бўлишди. Бундан асабийлашган Вальверде шогирдлари танаффусга қадар ўз ўйинларини топа олишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам каталонияликлар рақиб дарвозасига жиддий босим ўтказа олишмади. Иккинчи бўлим ўрталарида "Бетис" дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Месси аниқ амалга оширди. Мухлислар: "Ана, энди "Барса" ўзига келди", — деб ўйлай бошлашганида "Бетис" футболчилари ҳужум ташкил қилишди ҳамда учинчи голни уришга муваффақ бўлишди. Тер Штеген унчалик кучли бўлмаган зарбани қўлидан чиқариб юборди.

Ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида "кўк-анорранглилар" ўз услубларида комбинация ташкил қилиб, ҳисобдаги фарқни яна қисқартиришди. Аммо тез орада улардан яна омад қочди. Аввалига Ракитич иккинчи "сариқ" туфайли майдондан четлатилган бўлса, сўнг меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми самарали чиқди — 2:4.

"Барселона" бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Пике яқин масофадан бўш қолган дарвозани бош билан ишғол эта олмади. У ортида турган Видалга тўпни қолдириши керак эди. Қўшиб берилган дақиқаларда яна бир чиройли комбинация орқали мезбонлар "Бетис" дарвозасини ишғол қилишди. Аммо лайнсмен ўз байроғини кўтариб турганди. Учрашув VAR'даги мутахассислар билан маслаҳатлашганидан кейин гол тоза бўлганига ишора қилди. Ҳисобни тенглаштириш учун "Барса"да бошқа вақт қолмади.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Барселона" биринчи поғонада қолди, аммо жадвалнинг юқори қисмида яна зичлик юзага келди.

Испания Ла лигаси, 12-тур
Барселона – Бетис 3:4 (0:2)
Голлар: 0:1 – 20 Фирпо, 0:2 – 34 Санчес, 1:2 – 68, пенальти Месси, 1:3 – 71 Ло Чельсо, 2:3 – 79 Видаль, 2:4 – 83 Каналес, 3:4 – 90 Месси.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Ракитич, Бускетс (Аленья, 69), Артур (Видаль, 46), Малком (Мунир, 57), Месси, Суарес.
Бетис – Лопес, Бартра, Сидней, Фирпо, Манди, Санчес (Каналес, 62), Ло Чельсо (Инуи, 87), Вильям Карвалью, Гуардадо, Тельо, Морон (Леон, 76).
Огоҳлантиришлар: Гуардадо (24), Ракитич (44), Бускетс (59), Манди (69), Видаль (73).
Четлатиш: Ракитич (81).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:19, 11.11.2018.
Ўқилди: 2723 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.