Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Андижон U-16» финалда!

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида Суперлига ва ПРО-Лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида Республика мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган Шакир Галимов бошқарувидаги “Андижон U-16” жамоаси бугун ярим финал учрашувини ўтказди. Тошкентнинг вилоятининг “Нурафшон U-16” жамоасига қарши кечган беллашув голларга бой бўлди. Учрашувнинг асосий таймларида ҳисоб 3:3 кўриниш олди. Ўйин Муҳаммаджон Умаровнинг бенефисига айланиб кетти. Боиси андижонлик иқтидорли ҳужумчи шу куни “Нурафшон U-16” жамоасини нақд уч бор аниқ нишонга олиб, хет-трик қайд этди. Бунга жавобан Тошкент вилояти жамоаси вакиллари ҳам 3та тўп киритиб, якунда ҳисобни 3:3 кўринишга олиб келди.

Пенальтилар сериясида омад “Андижон U-16”га кулиб боқди ва шу тариқа вакилларимиз 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Энди эртага финалда “Андижон U-16” жамоамиз Қаршининг “Насаф U-16” жамоаси билан рўбарў келади. Бўлажак учрашувда ҳам ёш андижонликларга омад тилаб қоламиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:58, 12.11.2018.
Ўқилди: 2171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик