АҚШ миллий футбол лигаси мавсум якунлари бўйича йилнинг энг яхшилари номини эълон қилди. Рамзий терма жамоадан Златан Ибраҳимович ва Уэйн Руни ўрин эгаллашди.
MLS рамзий терма жамоаси: Зак Стеффен («Коламбус Крю»), Кемар Лоуренс, Аарон Лонг (иккиси – «Нью-Йорк Ред Буллс»), Чед Маршалл («Сиэттл Саундерс»), Лусиано Акоста («Ди Си Юнайтед»), Мигель Альмирон («Атланта Юнайтед»), Игнасио Пьятти («Монреаль Импэкт»), Карлос Вела («Лос-Анжелес»), Златан Ибраҳимович («Лос-Анжелес Гэлакси»), Уэйн Руни («Ди Си Юнайтед»), Джозеф Мартинес («Атланта Юнайтед»).
37 ёшли Ибраҳимович мавсумнинг энг яхши янги футболчиси деб топилди. Швециялик футболчи «Лос-Анжелес Гэлакси» сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урди ва 10та голга узатма берди.