Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Барселона» ички муаммолар гирдобида қолди!

Баҳо:
+ | -

Ла лиганинг 12-тури доирасида "Бетис"га қарши ўйиндаги мағлубият (3:4) туфайли "Барселона" клуби испан нашрлари саҳифасидан тушмай қолди. Маълумотларга қараганда, мазкур ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде ва ҳужумчи Луис Суарес ҳимоячи Жерар Пике билан тортишиб қолишган.

11 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтган ўйин давомида Вальверде баъзи футболчиларнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилмаётгани кўриниб турганди. Каталонияликлар ҳисобда ортда боришаётган пайтда Пике бир неча марта ҳужумга ўтаётганини айтиб, ўз ўрнини Иван Ракитичга қолдирди. Вазиятларнинг бирида Жерар рақиб ҳимоячиси Марк Бартра билан тўп учун курашда ютқазди ва андалусияликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Сўнгги ҳимоячи позициясида қолган Ракитич рақибга нисбатан фол ишлатишга мажбур бўлди. Натижада у иккинчи сариқ карточкани олиб, "Барса"нинг бир киши кам бўлиб қолишига сабабчи бўлди. Боз устига, хорватиялик футболчи "Атлетико"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

"Кўк-анорранглилар" бир киши кам бўлиб қолгани сабабли Вальверде ҳужум чизиғини кучайтириш имкониятидан маҳрум бўлди. Ҳисоб 2:4 бўлиб турганида ҳам Пике мураббийнинг маслаҳатига амал қилмасдан яна олдинга қараб югуриб кетди. Бундан жаҳли чиққан мураббий ҳимоячини сўкиб берди: "Яна қаёққа қараб югуряпсан? Улар яна битта голни уришади-ку... Жерар!"

Ўйиндан кейин асабий тортишув Пике ва Луис Суарес ўртасида давом этди. Улар ўз оғизларини қўллари билан бекитиб олган бўлсалар-да, испан нашрлари гап нима ҳақида кетаётганини аниқлашга муваффақ бўлишди. Жерар уругвайлик футболчининг танқидларига ҳимоячи кескин жавоб қайтарди. Бундан ташқари, Пике бошқа футболчи Артуро Видаль билан ҳам "сан-ман"га борди. Испаниялик футболчи жуда қулай вазиятда Видалнинг гол уришига халал бериб қолганди.

Испан нашрларининг таъкидлашича, "Барселона"нинг асосий муаммоларидан бири "кичик" жамоаларга қарши ўйинларда футболчилар керакли мотивация билан ёндашмайди. Грандларга қарши ўйинларни эса "кўк-анорранглар" юқори савияда ўтказишади ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмайди. "Бетис" клуби ўйин борасида интизомсизлик туфайли "Барса"ни жазолашга муваффақ бўлди.

Ҳозирда "Барселона" Испания Ла лигаси пешқадами бўлиб турган бўлса-да, чемпионликни қўлга киритиш уларга осон бўлмайди. Маълумот учун: Европанинг топ-5 чемпионатлари пешқадамлари орасида энг кам очко (24) жамғарган клуб — "Барселона" . Каталонияликлар ушбу мавсумда ўз дарвозаларидан нақ 18та тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлишди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 08:35, 14.11.2018.
Ўқилди: 20053 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик