Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўқитувчиларнинг «Сўғдиёна» клубига ўтказиб берилган пуллари қайтарилади

Баҳо:
+ | -

Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клубининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 272,15 млн сўм маблағ йиғилганини аниқлади. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозир ушбу маблағларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокими 2018 йилнинг 2 ноябрида “Сўғдиёна" профессионал футбол клубининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида” фармойиш чиқарган. Унга асосан 3-4 ноябрь кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилган. Фармойишда умумхалқ ҳашари доирасида бошқармалар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи "Сўғдиёна" футбол клубининг ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу ҳашар доирасида Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10 та туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ишчи-ходимларининг жами 272 156 729 сўмлик иш ҳақи ўтказиб берилган. 

Ҳокимнинг бу фармойиши Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига зид равишда қабул қилинган. Умумхалқ ҳашари фақат президентнинг ҳужжати ёки ҳукумат қарори билангина ташкил этилиши мумкин.

Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати аралашувидан сўнг вилоят ҳокимининг “Сўғдиёна" профессионал футбол клубининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги фармойиши бекор қилинди. Ҳозир "Сўғдиёна" футбол клуби ҳисоб рақамига ноқонуний ўтказилган пулларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Манба: Turon24.com
Киритилди: 14:23, 17.11.2018.
Ўқилди: 3109 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.