15-17 ноябрь кунлари Наманганда 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Олимпия ҳаракати» шиори остида вилоят спартакиадаси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ва Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу спорт байрамида бокс, дзюдо, спорт курашлари, таэквондо, каратэ, енгил атлетика бўйича беллашувлар ўтказилди.
Баҳсларда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 1400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Мусобақа якунида кучли учликка кирган спортчилар қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирландилар.