Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн нега ёзда “Барселона”га ўтмаганини айтди.
– “Барселона”нинг таклифини рад этиш жуда қийин бўлди. Уларнинг ниятлари жиддий эди.
Бошқа тарафдан қараса мен жамоамнинг муҳим футболчисиман, жамоа менинг атрофимда қўрилган бўлса, менга яна нима керак?
– Бу қарорга келишингизга нима сабаб бўлди?
– Мухлислар мени ҳуштакбозлик билан қаршилашганида мураббий ва жамоадошларим менга далда бўлишди. Кутилмаганда уйимга Симеоне келиб тинчланишимни сўради ва менга бўлган ишончи қандай эканлигини яна бир бор исботлади.
Балки, Мессига лейтенант бўлиш ёқмагани учун ўтмагандурман. Менинг ҳақоний уйим “Атлетико” экан.
Лекин, ўша вақтда оғир кунларни бошимдан кечирдим. Айниқса рафиқамни қийнаб қўйдим, уни ярим тунда безовта қилиб келажагимни муҳокама қилардим”, - дейди франциялик футболчи.