Кириш Регистрация

Германия антирекорд арафасида

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси Миллатлар лигасини ғалабасиз тарзда якунлади.

Жамоа сўнгги турда Нидерландияни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабани бой берди; ўйин сўнггида иккита гол ўтказиб юбориб, иккинчи дурангини қайд этди.

Бундестим кетма-кет 5та расмий учрашувдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундай ҳолат терма жамоа тарихида кейинги 40 йил давомида илк марта кузатиляпти. 1978-79 йилларда немислар 6та расмий баҳсдан иборат ғалабасиз серия қайд этган.

Йоахим Лёв жамоаси охирги марта ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швеция устидан ғалаба қозонганди. Шу билан бирга, кечаги ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисобни очган Тимо Вернер Германия термасининг 8 ўйинга чўзилган голсиз сериясига барҳам берди.

Германияликлар жами 751 дақиқа давомида рақиб дарвозасини ишғол эта олмай келаётганди.

Яна бир статистик маълумотга кўра, «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Нидерландияга қарши учрашувда майдонга тушиб, терма жамоадаги ўйинлари сонини 100тага етказди. 29 ёшли футболчи 67-дақиқада Сержа Гнабрининг ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. У 100та баҳсда 38та гол уриб, 36та голга ассистентлик қилган.

Эндиликда Бундестим сафида юзлик довонни забт этган футболчилар сони 15тага етди. Гвардиячилар рўйхатини 150та учрашувда қатнашган Лотар Маттеус бошқариб бормоқда. Кучли учликда Мирослав Клозе (137) ва Лукас Подольски ҳам бор.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 10:13, 20.11.2018.
Ўқилди: 3188 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.