Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья 2-3 Верона
31/12 00:45 Ипсвич 2-0 Челси
31/12 00:45 Астон Вилла 2-2 Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед 0-2 Ньюкасл

Раньери «Фулхэм»да ҳам мўжиза кўрсата оладими?

Баҳо:
+ | -

Қониқарсиз натижалардан кейин «Фулхэм» Слависа Йокановични истеъфога чиқарди ва унинг ўрнига яқин тарихда «Лестер»да мўжиза кўрсатган Клаудио Раньери бош мураббий этиб тайинлади. Penalti.uz бу ҳақда мақола ёзди.

Ўтган мавсумда Премьер Лигага қайтган «оқлар»нинг янги мавсумдаги ишлари умуман ўнгидан келмаяпти. Йоканович жамоани ҳозиргача эришилган атиги битта ғалаба билан сўнгги поғонани банд қилганидан кейин клубни тарк этди. «Крейвен Коттедж» эгалари мураббийини имкон борича узоқроқ сақлаб турди, аммо халқаро танаффус вақтида «Саутгемптон»га қарши яхшиланиб тайёргарлик кўриб олиш учун тезкор ўзгариш қилишга мажбур бўлди.

Гап «Фулхэм»нинг қандай ўзгариш қилганида! Клуб Премьер Лига чемпиони Клаудио Раньерини олиб келди.

Албатта ҳеч ким Раньеридан янги жамоасини «Лестер» каби чемпион қилишини кутаётгани йўқ. 2015/16-йилги мўжиза фақатгина бир марта юз беради. Буни италиялик мураббийнинг кейинги фаолияти ҳам кўрсатиб берди.

Аммо жамоани «хавфли зона»дан қутқариб қолиш ҳақиқатдан навбатдаги мўжиза бўлиши мумкин, айниқса бу клубда ишлар умуман ўхшамаётган бир пайтда содир бўлса.

«Фулхэм» айни вақтда Премьер Лиганинг яққол аутсайдери, ҳаммадан кўп гол (31) ўтказиб юборган, ҳаммадан кам (11) гол урган. Фақаттгина битта ўйинда ғалаба қозонган.

Бундай ҳолатда Раньерининг иқтидори жамоани олий дивизионда сақлаб қолиши мумкин. Хўш қандай қилиб?

Ҳимоядаги «ғораларни ёпиш»

Клубнинг биринчи муаммоси шуки улар тешилиб қолган сувости кемасига ўхшайди. «Оқлар»нинг ҳимояси ҳар қачонгидан барбод ҳолатда.

Энг қизиғи ва кулгулиси шундаки клуб ёзда яхши савияли ҳимоячиларни сотиб олган эди. Ўтган мавсумда «Суонси»да порлаган Элфи Моусон ва «Мидлсбро»да ўзини кўрсата олган Чемберслар клуб сафини тўлдиришди.

Раньери нима қилиши керак? Барчасини осонлаштириш зарур. Йоканович бошқаруви вақтида тўп билан кўпроқ муомала қилиш тактикасини қўллашга чираниб кўрди. Аммо бундай схемада ёш марказий ҳимоячилар ўзларини йўқотиб қўйишди.

Раньери Моусон-Чемберс ҳимоя жуфтлигига суяниши мумкин. Ушбу жуфтлик Англия (U-21) термаси сафида Европа чемпионатида порлашган эди. Бунинг учун «Лестер»даги каби ҳимояга ётиб олиш керак эмас. Икки ёш ҳимоячи кўп ишга қодир.

«Лестер»да 4-3-3 ва 4-2- ўйин услубида ўйнаган италиялик мутахассис янги клубида ҳам ярим ҳимоячиларни олдинги планга чиқарса ажаб эмас. Унинг ихтиёрида кучга тўла Фосу-Менса, Ангисса каби юқори савиядаги футболчилар бор.

Голлар уриш

Голлар ўтказиб юборишни тўхтатиш муаммонинг бир томони холос. «Фулхэм» ҳужумкор ўйин намойиш қилаётганига қарамай голлар уришнинг уддасидан чиқа олмаяпти ҳам. Раньери билан улар буни уддалаши мумкин.

Аввало «оқлар»ни «Лестер» билан солиштириб бўлмайди. «Тулкилар»да тезлик, иш коэффициенти юқори ва ҳужумларни якунловчи Жейми Варди бор эди. Варди антиқа услубда кутилмаганда самарали ўйин намойиш қилганди. «Фулхэм»да эса бунақа ҳужумчи йўқ.

Аммо уларда Александар Митрович бор. Сербиялик ҳужумчи қўлидан келганича ёрдам бера олади. Унга Вьетто ва Андре Шюррлелар кўмакчи бўлишга уриниб кўришади. Раньери уччаласини бир вақтда ўйнатиши ёки биттасини захирада қолдириб, кўпроқ ҳимояни мустаҳкамлаши мумкин. Яъни вариантлар топилади.

Ўз-ўзига ишонч

Махрезнинг Раньери қўли остида кўрсатган жасорати бу италиялик мураббийнинг унга берган ишончи меваси ҳисобланади. Ўз-ўзига бўлган ишонч клубни чемпионлик сари етаклаган эди.

Клаудио Раньери жамоаси эътиборини жамлай олди ва ажойиб тарзда ташкиллаштира олганди. «Фулхэм»да ҳам янги мураббий футболчиларига ўзларига бўлган ишончни қайтариши талаб этилади. Моусон ва Чемберсни катта футболда ҳам мўжизалар кўрсата олишга қурби етишини тушунтириб бериши шарт. Сери, Ангисса ва бошқаларни ярим ҳимояни назоратда тутиб тура олишларига ишонтириши керак. Митрович, Вьетто ва Шюррлеларни клуб учун кўплаб голлар ура олишларига ишонтириши керак. Хуллас футбол мухлислари мўжиза яна содир бўлишига тайёр тураверинг. Бу сафар у «Фулхэм»да содир бўлади!

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

Манба: Penalti.uz
Киритилди: 19:51, 21.11.2018.
Ўқилди: 2167 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.