Кириш Регистрация

Миллатлар Лигаси. Энг яхши тўпурарлар рўйхати

Баҳо:
+ | -

“Фулхэм” ва Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Митрович Миллатлар Лигасида 6 та гол урди.

Шундай тарзда, сербиялик футболчи Миллатлар Лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Ушбу мусобақада 24 ёшли футболчи икки марта дублни расмийлаштирди (биринчи давра ўйинларида Руминия ва Черногорияга), яна иккита ўйинда биттадан гол урди (иккинчи даврада яна Черногория ва Литва дарвозасига).

Ундан кейин Станислав Драгун (Беларусь), Юра Мовсисян (Арманистон), Харис Сеферович (Швейцария) ва Жеймс Форрест бештадан гол уриб, икинчи ўриндан жой олишди. 4 гол билан Александар Трайковски (Македония), Георгий Чакветадзе (Грузия), Ромелу Лукаку (Бельгия) ва Адам Салаи (Венгрия) учинчи ўринни эгаллашди.

Манба: Sky Sports
Киритилди: 00:15, 22.11.2018.
Ўқилди: 5476 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.