Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Муроджон Аҳмадалиев: «Ўзбекистонни бутун дунёга танитаман». Дадажон сизни эса туғилган кун билан табриклайман» (видео)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангида рингга кўтарилиб, америкалик Исаак Заратени ўн раундга мўлжалланган жангнинг тўққизинчи раундида нокаутга учратди.

Ушбу ғалабадан сўнг ҳамюртимиз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видеомурожаат йўллаб, дадасини туғилган куни билан табриклади ва ғалабани кимга бағишлаганини айтиб ўтди.

Видеони Instagram’да кўриш учун бу ерга босинг.

“Ассалому алейкум, ҳурматли юртдошлар! Мана бугун чемпионлик камаримни ҳимоя қилдим. Ҳаммаларингизга катта раҳмат, қўллаб-қувватлаб турганларигиз учун, дуоларигиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларнинг дуоларингиз, ишончларингиз менга жудаям далда ва куч бўлди. Шундай шарт-шароитлар яратиб берганлари учун Ўзбекистон бокс федерациясига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Бундай шароитдан унумли фойдаланиб, Осиё, жаҳон олимпиада ўйинларида Ўзбекистонимиз байроғини янада баланд кўтарамиз. Чемпионлик камари фақат сиз учун. Бундай ғалабалардан ҳали кўп бўлади. Байроғимизни баландларга кўтариб, ЎЗБEКИСТОНимни бутун дунёга танитаман.

Бугун дадамнинг туғилган кунлари. Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Умрингиз узоқ бўлсин бизни бахтимизга соғ-саломат бўлинг дадажоним. Ғалабамни бутун она юртим, ота-онам ва Президентимга бағишлайман. Ҳаммага яна бир марта катта раҳмат!”, дея ёзган Аҳмадалиев.

Маълумот учун, Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда беш маротаба рингга чиққан ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўрттасини у нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган.

Америкалик 27 ёшли Зарате эса 23 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. Учта жангда дуранг қайд этилган ва яна тўртта баҳсда мағлуб бўлган.

Манба: Stadion
Киритилди: 14:58, 25.11.2018.
Ўқилди: 4831 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.