Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Суперлига. «Қўқон-1912» ўз уйида «Суғдиёна» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Суғдиёна” учрашувида ҳисоб очилмади.

Ушбу учрашув “Қўқон-1912” жамоаси учун муҳим аҳамият касб этарди. Боиси мазкур ўйиндаги ғалаба мезбонларнинг Суперлигада қолиш вазифасини деярли ҳал этарди.

Бундан ташқари, бу баҳс “Қўқон-1912”нинг жорий мавсумдаги ўз майдонида ўтказилган охирги учрашуви ҳам эди. Буни яхши англаган футболчиларимиз ўйин бошидан ҳужумкорликка зўр беришди. Меҳмонлар эса қарши ҳужумлар анча хавфли ҳужумларни ташкил этишди.

8-дақиқада кетма-кет ҳужумлардан кейин Ойбек Рустамовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.15-дақиқада рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган яққол имкониятга эга бўлдик. Суҳроб Бердиев жарима майдончасида анча фаоллик кўрсатди.

Бироқ тўпни шеригига аниқ узата олмади. Натижада вазият қўлдан бой берилди. 22-дақиқада “Сўғдиёна” футболчилари хавфли вазиятни юзага келтиришди.

Ўткир Юсупов ўз ўрнида. 34-дақиқада ҳисобни очишга яқин келди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Марко Милич боши билан дарвозага йўллади. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

38-дақиқада Жавоҳир Сидиқов рақибидан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни шеригига узатди. Бердиев тўпга ета олмади. Тайм сўнггида майдон эгалари босимни кучайтиришди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 55-дақиқада вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхшигина имконият вужудга келганди. Бироқ Суҳроб Бердиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

61-дақиқада меҳмонларни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. Жарима тўпидан кейин Иқбол Маликжоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Шундан кейин вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди.

Лекин улардан фойдалана олмадик. Шу тариқа, ўз майдонимиздаги сўнгги учрашувда нурсиз дуранг қайд этдик. Очколаримиз сони эса 25 тага етди.

Суперлига, 31-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 0:0

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (70. Жасур Ҳакимов-58), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Носир Отақўзиев – 82), 19. Суҳроб Бердиев (78. Бехруз Садиллоев -73), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 38. Достон Мелиқўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Сўғдиёна”: 88. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 10. Шохруз Норхонов (80. Сернас Дарвивас – 80), 14. Сирож Мелиев, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов (39. Ойбек Нурматов – 76), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов, 94. Нуриддин Ҳасанов (9. Сардор Азимов – 86).

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 27. Саҳоб Рашидов, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 77. Изатилла Абдуллаев, 99. Нурулло Тўхтасинов.

Манба: Stadion
Киритилди: 17:01, 25.11.2018.
Ўқилди: 2153 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик