1-2 декабрь кунлари Тошкент шаҳри аёллар кураши бўйича Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Мусобақалар икки ёш тоифасида – 1999-2001 йилларда туғилган спортчилар ва катталар ўртасида ўтказилади. Ҳар икки йўналишда ҳам 10 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил қилинади.
Баҳслар Тошкентдаги «Динамо» спорт клубида бўлиб ўтади.