Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Қорақалпоғистонда кореялик футболчилар билан ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Мазкур форумда БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси вакиллари иштирок этишмоқда.   Меҳмонлар орасида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги “Chung-Ang university high school” футбол жамоаси ташриф буюрган. Мазкур жамоа бугун “Турон” марказий ўйингоҳида Қорақалпоғистон Республикасининг U-19 ёшгача бўлган терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.    Ўйиндан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун катта гала концерт ташкил этилди. Концерт давомида эстрадамиз юлдузлари ва Жанубий Корея давлатидан ташриф буюрган ансамбль гуруҳларининг чиқишлари ўйингоҳга ташриф буюрган мухлисларни хушнуд этди.    Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа аъзоларининг кўплаб уринишларига қарамай, учрашувда ҳисоб очилмади. Энди эртага  28 ноябрь куни “Chung-Ang university high school” жамоаси Тошкент шаҳридаги “Миллий” ўйингоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан куч синашади.   Бундан ташқари форум доирасида нуфузли меҳмонлар ҳамда футбол жамоа аъзолари Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидалари билан ҳам яқиндан танишишни мақсад қилишган.     
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 19:37, 27.11.2018.
Ўқилди: 3120 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [8302]

Михаил Мудрик учун энг оғир жазо тайинланди [6529]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4097]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2216]

«Манчестер Юнайтед» Германия терма жамоаси аъзоси трансферида фаворитга айланди [2102]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1874]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [1754]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [1642]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1474]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1253]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик