Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Азиз Мадалиев: «Про-лига»даги энг кучли жамоа «Машъал» ва «Истиқлол»!

Баҳо:
+ | -

«Истиқлол» - «Нурафшон» учрашувидан сўнг, фарғоналиклар ҳимоячиси Азиз Мадалиевдан мавсум ҳақидаги фикрларига қизиқдик.

- Йил аввалида мавсумга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бу йилги чемпионат олдингисидан анча жиддий бўлиши аниқ эди. Сабаби «Суперлига» жамоалари ҳам иштирок этишди. Бизнинг мақсад биринчиликни қўлга киритиш эди. Бу мақсадга жуда яқин келдик. Лекин барча «Про-лига» мухлислари кўрди, билди «ким асли, ким эканлигини».

- Бу йилги мавсумда қайси жамоа энг кучлиги деб хисоблайсиз?

- Шубхасиз «Истиқлол» ва «Машъал» жамоалари бу мавсумда фаворит бўлишди. Қолган жамоалар ҳам яхши, лекин биз улардан кучлимиз. Энди бир-икки мағлубиятларни айтадиган бўлсак. Омадга ҳам боғлиқ, ўйин қандай ўтаётганлигига ҳам боғлиқ, хуллас бошқа-бошқа нарсалар ҳам бор....

- «Истиқлол» жамоаси ҳақида айтсангиз, бу ҳаммага қизиқ?

- Жамоа деган сўз бизга «оила» деган маънони англатади. Жамоамизда барча аҳил. Хатто клуб раҳбарлари, клуб президентлари ҳам бизга беэътибор эмас. Жамоамизни моддий ва маънавий томондан кучли деб хисоблайман. Биз энди рақиб танламаймиз. Мақсад «Суперлига» ортга йўл йўқ!

Муҳаммад Фарзод суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:29, 28.11.2018.
Ўқилди: 2090 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6094]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5981]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5298]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4806]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3643]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3456]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3152]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2928]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2880]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2117]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик