Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Зафар Холмуродов: «Биз учун мавсум осон кечмади»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг 32-тур доирасидаги “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви якунига етгач, жамоамиз устози Зафар Холмуродовдан мавсум ҳақидаги фикрларини сўрадик.

-Аввало шуни таъкидламоқчиманки, бу йилги мавсум биз учун осон кечмади. Шунга қарамасдан йигитлар бор кучларини беришиб, муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Албатта “Насаф” ўринбосарлар жамоаси олдига қўйилган асосий вазифа бу – асосий таркибимизга ўйинчилар тайёрлаб бериш ҳисобланади.

Агар ўринбосарлар таркибидан бир икки нафар ўйинчимиз асосий таркибдан муқим жой эгалласа бу биз учун ижобий баҳо саналади. Бу борада жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул ака Бердиев билан доимо ҳам фикр ва ҳамжиҳатлик билан иш олиб борамиз.

У киши ўзининг ёрдами ва маслаҳатларини биздан аямайди. Эътибор берсангиз, Рўзиқул Саъдуллаевич ёшларимизнинг ҳар бир ўйинини диққат билан кузатиб боради. Чунки, “Насаф”да доимо ёшларга катта эътибор қаратилади ва жамоа таркиби ҳам ушбу футболчилар билан тўлдириб борилади.

Бу йил ёшларимиз таркибида мунтазам тўп тепган Дилшод Саитов, Шерзод Темиров, Худоёрхон Сагдуллаев, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ва бошқалар асосий таркибимизда майдонга туша бошлашди. Булардан баъзилари эса асосий таркибимиздан аллақачон ўз ўрнини эгаллаб бўлишди. Биз бу натижалардан жуда мамнунмиз. Бу футболчиларимиздан ташқари ҳам шундай давогар футболчиларимиз бор.

Бундан ташқари бизни яна бир жиҳат қувонтирадики, юқорида тилга олган футболчиларимиз ҳаттоки мамлакатимизнинг олимпия терма жамоаси таркибида майдонга туша бошлашди. Албатта ёшларимиз бу ишончни оқлашда давом этишлари ва ўз устиларида кўпроқ ишлашлари керак бўлади. Чунки, бундай шараф ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди.

Келгуси режалар? Келгуси мавсумдаги режаларимиз албатта катта, келинг бу ҳақда кейинроқ батафсил гаплашамиз, - деди Зафар Зарипович.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 17:59, 28.11.2018.
Ўқилди: 2424 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.