Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида гапирди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
“Ҳа, мен Моуриньонинг ёқтирган футболчиларидан бириман. Мен у учун барчасига тайёрлигимни Моуриньо яхши билади.
Моуриньо – дангал гапирадиган мураббий, у доим нимадандир қониқмаса дангал гапиради. У доим биринчи бўлишни хоҳлайди, иккинчи бўлиш унга ёқмайди”, - дейди Лукаку