Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЕЧЛ. «В» гуруҳи. «Барселона» 1-ўринни нақд қилди, «Тоттенхэм» «Интер»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан "Барселона" клуби гуруҳда 1-ўрин масаласини ҳал қилиб қўйди. Каталонияликлар сафарда "ПСВ"га қарши баҳс олиб боришди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда меҳмонлар ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Дастлаб Мессининг зарбасини голландияликлар посбони қайтара олмаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Лео амалга оширган жарима зарбасини Пике рақиб дарвозаси томон буриб юборди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида де Йонг ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барса" ўз очколарини 13тага етказиб, 1-ўринни нақд қилиб қўйди.

Англиянинг "Тоттенхэм" ва Италиянинг "Интер" жамоалари плей-офф босқичига берилган иккинчи йўлланма учун кураш олиб боришди. Бу ўйинда "нерадзурри"ни дуранг натижа ҳам қаноатлантирар эди. Аммо ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Кристиан Эриксен меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, "шпорлар"га ғалаба келтирди.

Натижада бу икки жамоанинг очколари тенглашди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Тоттенхэм" 2-ўринга кўтарилиб олди. Инглизлар сўнгги турда "Барселона" меҳмони бўлса, "Интер" ўз уйида "ПСВ"ни қабул қилади.

Европа чемпионлар лигаси, "В" гуруҳи, 5-тур
ПСВ Голландия – Барселона Испания 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 61 Месси, 0:2 – 70 Пике, 1:2 – 82 де Йонг.
ПСВ – Зут, Швааб, Тасенде, Думфрис, Виргевер, Перейро (Мален, 71), Хендрикс (Гутьеррес, 71), Лосано, Росарио, Бергвейн (Ромеро, 79), де Йонг.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Видаль, Бускетс, Коутиньо (Малком, 69), Ракитич, Дембеле (Денис Суарес, 80), Месси.
Огоҳлантиришлар: Хендрикс (25), Гутьеррес (83), де Йонг (83), Альба (86), Пике (90).
 
Тоттенхэм Англия – Интер Италия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 80 Эриксен.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Орье, Вертонген, Уинкс (Дайер, 87), Сиссоко, Ламела (Эриксен, 70), Лукас Моура (Сон Хын Мин, 62), Алли, Кейн.
Интер – Ханданович, де Врей (Миранда, 82), Асамоа, Д`Амброзио, Шкриньяр, Наингголан (Валеро, 44), Брозович, Перишич, Весино, Политано (Кейта Бальде, 83), Икарди.
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (28), Ламела (45), де Врей (70), Сон Хын Мин (73), Валеро (81).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:13, 29.11.2018.
Ўқилди: 4227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.