“Металлург” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдирди:
- Бугун мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Лекин футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Футбол шундай ўйинки, унда рақиб дарвозасини ишғол этадиган жамоа якунда ғалаба қозонади. “Металлург” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан, қолган барчани мавсум якунланаётгани билан табриклайман.
Олдинда терма жамоамизни муҳим Осиё кубоги кутиб турибди. Миллий терма жамоамизга омад ва муваффақиятли иштирокни истаб қоламан. “Бухоро” мавсумни турлича ўтказганини таъкидлай оламан. Бизда жуда яхши ўйнаган вақтларимиз ҳам, ўйинимиз қовушмасдан бироз пастга шўнғиш вазиятлари ҳам мавсум давомида кузатилди.
Жамоа ҳар икки мавсумда чемпионат етакчиларига қарши муносиб рақобат кўрсата олди. Бугунги қароримни барча тўғри тушунади деган, умиддаман. Бухоро ҳамиша мени қалбимда яшайди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман, - деди мураббий.