Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Шерали Бабакулов: «Тарихни янгилашга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага аёллар ўртасида  Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Севинч” жамоаси ҳамда ўз тарихида илк марта финалга чиқган “Сўғдиёна-W” клуби баҳс олиб боради.

Таъкидлаб ўтамиз, Жиззах футболи тарихида илк бор вилоят жамоаси финалгача етиб борди. Бу эса футбол мутахассислари,кенг жамоатчилик ҳамда жиззахлик мухлисларни хурсанд қилди. Гарчи қизларимиз чемпионат баҳсларида 6-ўринни банд этган бўлса-да  Ўзбекистон Кубоги соҳиблари сифатида эртага тақдирларинишидан умиддамиз.

Эртагалик муҳим ва тарихий баҳс учрашув олдидан “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ҳамда “Сўғдиёна-W” футболчи қизлари Лидия Цема ва Азиза Норбоеваларнинг фикрлари билан қизиқдик.

-Куни кеча Жиззахда сўнгги машғулотимизни ўтказдик. “Сўғдиёна” академияси тарбияланувчилари билан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Финал баҳсига барча футболчи қизлар тайёр. Муҳими хеч қандай жароҳат йўқ. Футболчилар  рухан ва жисмонан тайёр. Шогирдларимнинг кўзи ёниб турибди. Кимлардир олдиндан “Севинч” га кубокни топширган бўлса бу хато. Биз жангга тайёрмиз ва кубок учун курашамиз. Фаолиятим давомида мен учун бу 4-финал. “Севинч” га қарши қандай ўйин олиб бориш кераклигини жуда яхши  биламан. Финалгача ўйинларини кўриб чиқдик ва ютуқ камчиликларга диққатимизни қаратдик. Биз чемпиоатда кучли жамоаларга қарши тенг ўйинларни олиб бордик. Биз ҳақли равишда финалга чиқдик. Тарихни янгилашга тайёрмиз ва бу учун курашамиз.

Шу футсатдан фойдаланиб, жиззахлик мухлислардан эртага “ОКМК” стадионида бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз. Бундай муҳим баҳсда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун зарур. Бизга ишонинг ва биз қўлдан келганча сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, -дейди Шерали Бабакулов.

-Жамоамиз жуда ёш ва илк дебют мавсумда жуда катта хажмдаги ишни амалга оширдик. Жамоада ёш футболчи қизлар кўп ва улар ҳам шу финалга чиқишимизга ўз ҳиссаларини қўшди. Мураббийимизни барча кўрсатмаларини бажардик. Финалга чиқиш биз чун тарих. Ҳаммамиз ҳам ҳаяжонли ҳолатдамиз. Ўз олдимизга жиддий мақсад қўйдик. Ғалаба қозонишни жуда хохлаймиз. Жамоадошларимга майдонда бир оила бўлиб, Жиззах вилояти тарихида янги саҳифа бошлайлик ва  ушбу  йилда орузимизни амалга оширишни тилаган бўлар эдим”, -дейди “Сўғдиёна-W” футболчиси Лидия Цема

- Финалга чиқишга қадар узоқ йўл босдик. Тўғри кўпчилик осон рақибларга қарши баҳс олиб боришди деди аммо босиб ўтган йўлимиз осон кечди демаган бўлардим. Ҳар бир ўйинда мураббийимиз кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик. “Севинч” дан кам жойимиз йўқ. Қўлимидан келагча Жиззах вилояти шаъни,рахбариятимизни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Аёллар футбол жамоасини тарихга киритишга имконимиз борича ҳаракат қиламиз”,-дейди Азиза Норбоева

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 17:19, 01.12.2018.
Ўқилди: 1679 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.