Германия чемпионатининг 13-турида “Боруссия” “Фрайбург”ни мағлубиятга учратди.
Дортмундликларни иккинчи голини заҳирадан майдонга тушган Пако Алкасер урди.
Жорий мавсум 25 ёшли футболчи заҳирадан майдонга тушиб 9 та гол урди. У бу кўрсаткич бўйича мусобақа рекордини такрорлади.
Ҳудди шундай натижани 2002/03 мавсумда “Штутгарт”ни собиқ ҳужумчиси Ионел Ганя ва 2016/17 мавсумда “Фрайбург” ҳужумчиси Нильс Петерсен уришга муваффақ бўлган эди.
Маъулумот учун, Алькасер жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушиб 10 гол урди ва мусобақа тўпурарига айланди.