Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Футзал U20 саралаш. Ўзбекистон тушунарсиз ҳолатда йўлланмадан қуруқ қолди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда футзал бўйича ёшлар (U20) ўртасида Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Ўзбекистонлик ёшлар саралаш босқичидан ортиқча муаммосиз ўтириш кутилганди, айниқса, 1-турда Қирғизистон 6:3 ҳисобида мағлуб этилганидан кейин.

Қирғизистонликлар кеча Тожикистон термасини 6:1 ҳисобида ютганидан кейин, Ўзбекистоннинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишига ҳеч ким шубҳа қилмаганди. Тожикларга қарши ўйинда дуранг натижа бизга гуруҳда 1-ўринни тақдим этса, 4та тўп фарқи билан туфайли — 2-ўринни эгаллар эдик. Тожикистонликлар 2-гуруҳда эгаллаб, Марказий Осиё минтақасига берилган учинчи йўлланма учун курашда давом этиши учун Ўзбекистонни 5та тўп фарқи билан мағлуб этишлари талаб этиларди.

Қўшниларимиз томондан қарасак, бу уддалаб бўлмас вазифадек туюлиши мумкин. Аммо мураббийларимиз рақибга "ёрдам" бериб юборишди. Биринчи бўлимдан сўнг Тожикистон термаси 1:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни биттага қисқартирдик. Орадан кўп ўтмасдан меҳмонларнинг бир ўйинчисига қизил карточка кўрсатилди. 2 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаган футзалчиларимиз кўплаб имкониятларни голга айлантира олишмади.

Тожикистонликлар сон жиҳатдан  тенглашганидан кейин ҳисобни аввал 4:2, сўнгра 5:2га етказишди. Шундан сўнг мураббийларимиз бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдалана бошлашди ва ўйин тугашига бир ярим дақиқа қолганида олтинчи голни ўтказиб юбордик. Бу ҳисоб бизга 2-ўринни тақдим этар эди. Боиси, тўплар фарқи бизда 8-9, Тожикистонда эса 7-8 кўринишига келганди. Урилган голлар эвазига ўзбекистонликлар гуруҳда 2-ўринни эгаллар эди. Аммо ўйин тугашига 9-10 сония қолганида яна бешинчи ўйинчи майдонга туширилиб, дарвоза бўш қолдирилди. Ўйин тугашига 2 сония қолганида тўпни йўқотдик ва еттинчи голни ўтказиб юбордик.

Бундан кўриниб турибдики, ўйиндан аввал Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев бизни қандай ҳисоблар қаноатлантириши мумкинлигини ҳисоб-китоб қила олишмаган. Ўйин давомида улар бу ишнинг уддасидан чиқа олишмаган. Натижада ўз юртимизда ўтказилган саралаш босқичида гуруҳда сўнгги ўринни олдик ҳамда мураббийларнинг тушунарсиз қарорлари суфайли Осиё чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолдик.

Саралашда Эрон ва Қирғизистон қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Тожикистон ва Афғонистон учинчи йўлланма учун эртага майдончага чиқадилар.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:13, 03.12.2018.
Ўқилди: 6340 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.