Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Россиялик майдон мутахассислари Андижонга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бўлса керак, сўнгги пайтларда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мамлакатимиздаги Суперлига ва Про-Лига клубларининг майдонларига жиддий эътибор қаратиб, талабларни кучайтирмоқда.

Бунинг натижасида жойларда майдон сифатини яхшилаш бўйича иш бошланиб кетган. Жумладан, Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ҳам янги мавсумга тараддуд кўрилмоқда.

 Бугун Россиянинг “QueensGrass” фирмаси вакиллари Андижон шаҳрига ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад ушбу фирма вакиллари Андижондаги “Соғлом авлод” стадионига ўз хизматларини таклиф қилиш ва бу бўйича ҳамкорликда ишлаб, кўзланган мақсадга етишишдир.

“QueensGrass” фирмаси ходимлари бунга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” стадиони майдонини идеал холатга келтиргани маълум бўлди.

Шунингдек ушбу фирма менежери Оля Смердовани айтишича Россия давлатида футбол бўйича жахон чемпионати ўйинлари ўтказилган майдонларнинг 60-70 фоизини айнан  “Quengrass” мутахассислари тайёрлаган экан. Ушбу фирма чим етиштириш бўйича  Голландиянинг машхур фирмалари билан ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлаш лозим.

 “Quengrass” фирмасининг майдонни тайёрлаш бўйича мутахассиси Алексей Угрюмов айтишича, агарда “Соғлом авлод” стадионида майдонни тайёрлаш ишлари январ ойида бошланса, март ойининг ўрталарига бориб, фойдаланишга топширилади. Ушбу фирма мутахассислари ўзаро келишувга эришилса, Россия давлатидан махсус техникаларини ҳам олиб келишини билдирди.

Россиялик мутахассислар бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қабулида бўлади ва шундан сўнг якуний қарорга келинади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: Stadion
Киритилди: 19:18, 04.12.2018.
Ўқилди: 3370 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик