Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистонда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртларимиз мусобақада тўққиз тур якунига кўра энг кўп очко жамғариб, олтин медалга эга чиқдилар.

Мусобақа давомида Россия,  Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова, Хитой терма жамоалари мағлуб этилди. Шахмат Олимпиадасида юртимиз шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдaров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди. Улар баҳсларда мураббий Сайдали Йўлдошев бошчилигида дона суришди.

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида ортда қолган мусобақа якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси қаҳрамонлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, ёш ақл-идрок соҳиблари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Ҳусан Турдалиев якунланган мусобақа ҳақида гапирди.

“Бир неча кун олдин Туркияда якунланган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўсмирларимиз катта ғалабани қайд этишди. Бу биз учун, умуман ўзбек спорти, ўзбек шахмат оиласи учун жуда катта ютуқдир. Мазкур Олимпиадада энг яхши натижамиз 2004 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳамюртларимиз учинчи ўринни қўлга киритгандилар. Бу сафар эса тарихда илк маротаба шахматчиларимиз олтин медалга сазовор бўлдилар. Биз бундан жуда хурсандмиз. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани аъло даражада бажарди. Ишончим комил, ёшларимиз бу билан тўхтаб қолишмайди”, - деди Ҳусан Турдалиев.

Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Анжуманда федерация мутасаддилари яқин орада ўтказиладиган мусобақалар, федерациянинг режаси ҳақида маълумот беришди.

Терма жамоамиз бош мураббийи Сайдали Йўлдошев эса мусобақа давомида амалга оширган стратегияси, шахматчиларимизнинг партиялар давомида қайд этган натижалари ҳақида гапириб берди.

Тадбир якунида ёш шахматчилар ва уларнинг мураббийи муносиб иштирок учун тақдирланишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:46, 05.12.2018.
Ўқилди: 1903 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.