Англия премьер-лигасининг 15-турида “Манчестер Юнайтед” “Арсенал”ни қабул қилди.
Биринчи бўлимда “тўпчилар” ҳужумкор ўйин қилган бўлса, “қизил иблислар” қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди.
Ўйин ўта зич ва қўппол ва шиддатли бўлди. Ўйиннинг 26-дақиқасида бурчак тўпидан узатилган тўпни Шкодран Мустафи боши билан енгил зарба берди аммо, Де Хеа бу тўпни қўлидан чиқариб юборди ва ҳакам голни аниқловчи восита орқали голни ҳисобга олди.
Жавоб голи кўп кўтирмади яъни учрашувнинг 31-дақиқасида Рохо тепган жарима тўпи андер Эррерани оёғи тушди ва у Марсьялга аниқ тарзда етказди ва франиялик футболчи ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлимда “Арсенал”нинг иккита футболчиси Аарон Ремзи ва Роб Холдинг жароҳат олиб майдони тарк этишди.
Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган Ляказетт ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келган бўлса, “қизил иблислар” бир дақиқадан кейин яна мувозанатни йўқотди.
Ўйин шундай ҳисода тугади.
Манчестер Юнайтед – Арсенал 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 26 Мустафи, 1:1 – 30 Марсьяль, 1:2 – 68 Ляказетт, 2:2 – 69 Лингард.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Рохо (Феллайни, 72), Дармиан, Байи, Лингард (Погба, 75), Матич, Марсьяль (Лукаку, 63), Эррера, Диогу Далот, Рэшфорд.
Арсенал: Лено, Мустафи, Холдинг (Лихтштайнер, 36), Колашинац, Папастатопулос, Рэмзи (Мхитарян, 46), Торрейра, Ивоби (Ляказетт, 65), Гендузи, Бельерин, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Мустафи (37), Рохо (38), Лингард (40), Бельерин (41), Матич (42), Торрейра (86).