Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги ғалабасига эришди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов бугун АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда Olympic.uz нашри хабар бермоқда. 

Бу сафар боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Жонатан Стил рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тўқнашув якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг 77:75, 77:75, 78:74 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.

Маълумот учун бугунги тўқнашув Санжар учун профессионал боксдаги 13-жанг бўлди. Ҳамюртимиз уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут эвазига) Битта жангда дуранг ва яна бирида мағлубият қайд этган.

Жонатан Стил эса профессионал боксдаги 11-жангида рингга кўтарилди. Ушбу жангларининг 8 тасини ғалаба билан якунлаган (6 таси нокаут). Битта жангда дурангга эришган. Бугунги мағлубият эса Стил учун фаолиятидаги иккинчиси бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:27, 08.12.2018.
Ўқилди: 3980 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.