Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Бунёдкор». Мавсум якунлари хақида

Баҳо:
+ | -

Келинг якунига етган мавсумда "Бунёдкор" клуби қандай натижалар қайд этганига бир эътибор қаратсак.

Мавсум давомида совринли ўринлар  учун кураш олиб борган Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу мавсумни турли сабабларга кўра тўртинчи ўринда якунлади. 32 та тур ўйинида майдонга тушган "қалдирғочлар" жами 61 очко жамғаришди.

Рақиблар дарвозасини 46 бор ишғол қилган жамоамиз аъзолари, ўз дарвозаларидан 38 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Ҳар бир ўйинда ўртача 1.44 та гол урилди.

32 ўйиндан 8 тасида "Бунёдкор" аъзолари ўз дарвозаси даҳлсизлигини таъминлай олишди. 6 ўйинда эса рақиблар дарвозасига йўл топа олмадик.

Ҳакамлар 61 марта футболчиларимизни огоҳлантиришди ва уч марта "қалдирғочлар"ни майдондан четлатишди.

Миржалол Қосимов чемпионат давомида 25 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Улардан бир нафари - Филип Раевац легионер футболчи, қолган футболчиларнинг барчаси маҳаллий футболчилар ҳисобланади. Клуб футболчиларининг ўртача ёши 24.8 ёш. "Бунёдкор" сафида ҳаракат қилган футболчилардан энг ёши каттаси Анвар Ғофуров - 36  ёш (14.05.1982). Шунингдек, "Бунёдкор" аъзоси Жасур Жалолиддинов нафақат клубимиз сафида тўп сурган энг ёш футболчи, шу билан бирга чемпионат тарихида дебют қилган энг ёш футболчи сифатида қай этилди. Чемпионатнинг "Қўқон-1912" га қарши 20-турида майдонга чиққанида Жасур Жалолиддинов 16 ёш 80 кунлик эди.

Жамоа аъзоси Муроджон Тошматов ўтган 32 ўйиннинг барчасида майдонга тушган ягона футболчи ҳисобланади. У чемпионат даовмида 2646 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Жамоамиз сардори Жавлон Иброҳимов таркибимиздаги ҳакамлар томонидан энг кўп огоҳлантирилган (9 та сариқ карточка) футболчи бўлиш билан бирга, "Бунёдкор"нинг 2018 йилдаги тўпурари (11 гол) бўлишга ҳам муваффақ бўлди.

"Бунёдкор" ушбу мавсумда энг йирик ҳисобда "Насаф"ни мағлуб этди - 4-1 ва энг йирик мағлубият "Пахтакор"дан қабул қилинди 0-4.

Мухлислар ташрифи борасида ҳам бу мавсум ўтган йилгига қараганда "Бунёдкор"да ўсиш кузатилганини қайд этиш лозим.  Жамоамиз ўйинларига жами 309050 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинни стадиондан бевосита кузатиш учун  9658 томшабин ташриф буюрди дегани.

Юқоридаги статистикадан кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов шогирдлари ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда ортда қолган мавсум давомида клуб ва унинг атрофида рўй берган турли воқеларга қарамасдан  совринли ўринлар учун астойдил кураш олиб борди. Шуни ишонч билан таъкидлаймизки, янги мавсумда ҳам "қалдирғочлар" юксак марралар ва совринли ўринлар учун кураш олиб боради ҳамда ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишда давом этади.

Зеро, "Бунёдкор" ҳар доим мухлислар учун ўйнайди!!!

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 21:04, 08.12.2018.
Ўқилди: 2207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.