“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду кутилмаган фикрлари билан ўртоқлашди.
“Сўзсиз, Турин Мадриддан яхшироқ. Аҳоли кам, аммо ажойиб. Менга шаҳар, одамлар ва жамоа ёқди. Таклифлар кўп эди, лекин мен айнан “Ювентус”ни танладим, чунки бу буюк тарихга эга ажойиб клуб. “Ювентус” бошқа клублардан кўп жиҳатлари бўйича, хусусан, мен билан муносабати бўйича ҳам яхшироқ. Жамоа билан муносабатларим аъло даражада. Тўғри қарор қабул қилганимга мутлақо аминман. Италияда матбуот мен билан яхши муносабатда, бу ерда ҳаёт Испанияга қараганда анча тинч, қолаверса, бу чемпионатларнинг даражаси ҳам бир хил”, деди Роналду.