Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2018 йилнинг 8-9 декабр кунлари Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Саховат спорт сервиз” спорт мажмуасида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Ушбу мусобақада юртимизнинг 12 та вилоятидан 700 дан ортиқ спортчилар иштирок этиб, жами 124 медаллар жамланмаси учун баҳслашишди.

 

Ўзбекистон Кубоги мусобақасида Халқаро таэквондо ITF федерацияси президенти, Бутун жаҳон якка курашлар ва жанг саънати IMGC президенти профессор Ри Ёнг Сон ҳамда Халқаро таэквондо ITFфедерацияси Бош котиби Ким Сунг Ҳва иштирок этишди.

Халқаро таэквондо ITF федерацияси раҳбарлари юртимизда мазкур спорт турининг қай даражада ривожланганлиги, юртимизда спорт билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

 

Юқори мартабали меҳмонлар учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ташкил этилиб, юртимизда 2019-2020 йилларда таэквондо ITF бўйича жаҳон чемпионати ва жаҳон кубоги каби нуфузли мусобақаларни ташкил қилиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Мусобақанинг якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Тошкент шаҳри, иккинчи ўринни Бухоро вилояти, учинчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, тўртинчи ўрин Самарқанд ва Сирдарё вилояти спортчиларига насиб этди.

Манба: XS
Киритилди: 15:58, 10.12.2018.
Ўқилди: 2743 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.