Кириш Регистрация

Ҳабиб Нурмагомедовнинг автобиографияси 6 та тилга таржима қилинади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли акс этган автобиографик китоби 6 та тилга таржима қилинади. Ҳозирда таржима ишлари бошланиб кетган. Бу ҳақда китобнинг ҳаммуаллифи Заур Курбанов маълум қилди.

Яқин вақтлар ичида китобнинг инглиз, араб, турк тилларига қилинаётган таржималари якунланади. Шунингдек, китоб хитой, ҳинд ва португал тилларига ҳам ўгирилади.

Маълумот учун, Ҳабиб 26-ноябрь санасида Кҳабиб Тиме китоби тақдимотини ўтказганди. Китоб 300 саҳифадан кўпроқ бўлиб, у кеча, 10-декабрь санасидан сотувга чиқди. Китоб устида Ҳабиб ва Заур Курбанов 2 йил давомида ишлаган.

Манба: Daryo
Киритилди: 10:57, 11.12.2018.
Ўқилди: 3609 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.