Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган FIFA саммитида Жанни Инфантино билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов FIFA саммитида қатнашиш учун Қатар мамлакатига жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Доҳа шаҳрида саммиттнинг асосий сессиялари бошланди. Унда FIFAга аъзо 5 та конфедерациядан 50 та мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти umid_ahmadjonov1.jpg ҳам иштирок этмоқда.

Саммит давомида FIFA томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни, бу борада юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланяпти. Шунингдек, FIFAга аъзо футбол ассоциацияларини «FIFA Forward» дастури асосида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. «FIFA Forward» дастури асосида аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари футбол инфратузилмасини яхшилаш, сунъий ва табиий қопламали майдонлар барпо қилиш ва уларни реконструкция қилиш, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ҳамда бошқа кўплаб шу каби йўналишлар бўйича молиявий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, саммит сессияларида FIFA таснифи остида ўтаётган мусобақаларда VAR тизимини йўлга қўйиш, бу тизимни ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.

Қатарда бўлиб ўтаётган FIFA саммити 13 декабрь куни ўз якунига етади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:13, 12.12.2018.
Ўқилди: 3492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.