“Ливерпуль” ҳимоячиси Жоэль Матип “Наполи”га қарши ўйинда жароҳат олди.
27 ёшли футболчи ўмров суякларини шикастлаб олган ва операция столига ётишга мажбур деб хабар беради “Ливерпуль”нинг расмий сайти.
Шу тариқа, Матип 6 ҳафтани лазаретда ўтказади.
Маълумот учун, жорий мавсум Матип 8 та ўйинда майдонга тушиб битта гол урди.