"БААдаги Осиё Кубогида ғалаба қозониб, бош совринни Японияга қайтаришга ҳаракат қиламиз. 2015 йилда буни уддалай олмагандик. Мусобақада ғолиб чиқиш учун 7та ўйин ўтказиш керак. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришга интиламиз. Терма жамоанинг асосий таркибини шаклланитириш менга катта қийинчилик туғдирди. Кўплаб футболчиларимизда жароҳат бор эди. Айни пайтда энг яхши спорт формасида бўлиб турган футболчиларни терма жамоага жалб қилишга ҳаракат қилдим. Бир томондан Россиядаги мундиалда қатнашган тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланишни истадим, бошқа томондан эса ёш футболчиларга ҳам имкон беришга ҳаракат қилдим. Бизга қарши барча рақибларимиз катта куч билан майдонга тушишади. Шу сабабли биз улардан зўрроқ бўлишга ҳаракат қилишимиз керак", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Хажиме Мориясу.
Кенгайтирилган таркибдан қуйидаги футболчилар жой олишди:
Дарвозабонлар: Даниэль Шмидт (“Vegalta Sendai”) Шуичи Гонда (“Sagan Tosu”) Масааки Хигашигучи (“Gamba Osaka”). Ҳимоячилар: Томоаки Макино (“Urawa Reds”) Шо Сасаки (“Sanfrecce Hiroshima”) Хироки Сакаи (“Marseille”) Гента Миура (“Gamba Osaka”) Сеи Муроя (“FC Tokyo”) Мая Ёшида (“Southampton”) Такахиро Томиясу (“Sint-Truiden”) Юто Нагатомо (“Galatasaray”) Ярим ҳимоячилар: Ватару Энди (“Синт-Труиден”) Тошихиро Аояма (SanfrecceHiroshima) Шоя Накажима (“Portimonense”) Такуми Минамино (“Salzburg”) Гаку Шибасаки (“Getafe”) Хидемаса Морита (“Kawasaki Frontale”) Рицу Доан (“Groningen”) Генки Харагучи (“Hannover”) Жуня Ито (“Kashiwa Reysol”) Ҳужумчилар: Такума Асано (“Hannover”) Юя Осако (“Werder Bremen”) Коя Китагава (“Shimizu S-Pulse”) Бош мураббий: Хажиме Мориясу Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида «F» гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистонга қарши баҳс олиб боради.