Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Спорт таълими муассасаларида иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар тартибга солинмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугунги кунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар тартибга солинмагани соҳа ходимлари фаолиятида бир қатор қийинчиликларни, хусусан ортиқча қоғозбозликни келтириб чиқарган.   

Мазкур йўналишдаги ишларни тартибга солиш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида”ги 1010-сонли буйруғи қабул қилинди.

Буйруқ асосан вазирлик тизимидаги спорт-таълими муассасалари (ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ва спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари) учун давлат таълим стандарти, намунавий ўқув-режа ва махсус ўқув фанлари бўйича намунавий дастурлар ҳамда спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги юзасидан намунавий ўқув лойиҳасини, шунингдек, мазкур муассасаларга мутахассислик бўйича етишмаётган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. 

Шунингдек, буйруққа асосан спорт-таълим муассасалари директорлари учун “Вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасалари фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда спорт ҳаками фаолиятини тартибга солиш” мавзусида ҳудудий ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.   

Соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган намунавий ҳужжатлар ва ўқув адабиётлари вазирлик ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан кўриб чиқилади.

Бир сўз билан айтганда ушбу буйруққа асосан вазирлик тизимидаги спорт-таълими муассасаларида иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар тартибга солинади, ортиқча қоғозбозликнинг олди олинади. Шунингдек, таълим муассасалари мутахассислик бўйича етишмаётган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминланади.

 

Манба: minsport.uz
Киритилди: 03:19, 15.12.2018.
Ўқилди: 3901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.