Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинган селекция ишлари ўзининг қизғин палласида

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аввалроқ Миллий олимпия қўмитаси енгил атлетика бўйича Республика бўйлаб кенг миқёсдаги селекция ишларини бошлагани ҳақида хабар қилгандик.

Кўрик-танлов сифатида ўтказилаётган селекциянинг дастлабкисига 25 ноябрь куни Андижон вилоятида старт берилганди. Шу кунгача мамлакатимизнинг 11 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида селекция ишлари олиб борилди.

Вилоятларда, чекка-чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёш йигит-қизлар ўзларини ядро улоқтириш, узунликка сакраш, баландликка сакраш ва 60 метрга югуриш каби йўналишларда синаб кўришди. Иқтидорли спортчилар мураббийлар томонидан саралаб олинди. Эндиликда танлаб олинган спортчилар билан мураббийлар техник-тактик йўналишда иш олиб боришади ва мусобақаларга тайёрлашади.

Асосий мақсад – терма жамоамизга янги номларни етиштириб бериш ва келажакда уларни халқаро мусобақаларда, Олимпия ўйинларида иштирок этиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтаришини таъминлашдир.

Эндиликда яна икки ҳудуд – Тошкент вилояти (16 декабрь) ва Тошкент шаҳри (17 декабрь)да истиқомат қилувчи ёшларимиз учун селекцион мусобақа ташкил қилинади. Ҳар икки кўрик-танлов ҳам Чирчиқ шаҳридаги Ўзбек давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилади. Ўзингизни синаб кўриш учун жуда яхши имконият. Фурсатни бой берманг!

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:21, 15.12.2018.
Ўқилди: 5728 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.