“Валенсия” Ла Лиганинг 16-турида “Эйбар” билан дуранг ўйнади.
Левантияликлар мусобақанинг дастлабки 16 ўйинида 10 марта дуранг қайд этган иккинчи жамоага айланди.
Ҳудди шу ҳолат 1982/83 мавсумда “Хихон” билан рўй берган эди.
Маълумот учун, “Валенсия” жорий мавсум турнир жадвалида 14-ўринда кетмоқда.