Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ла лига. «Леванте» - «Барселона» 0:5. Месси барча голда иштирок этди (видео)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг 16-тури доирасида "Барселона" сафарда "Леванте" клуби меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мезбонлар номдор рақибга деярли ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмаган бўлса, "кўк-анорранглилар" идеал ўйин ўтказишди. Биринчи бўлим ўрталарида "Леванте" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо тўп тўсинга тегиб қайтди. Бу майдон эгалари томонидан яратилган ягона голга тортадиган имконият эди.

Баҳснинг 35-дақиқасида Месси бир нечта футболчиларни алдаб ўтиб, Суаресга аниқ узатма берди. Уругвайлик футболчи 7-8 метр масофадан дарвозани ишғол этди. Бўлим тугаш арафасида Лео яккама-якка вазиятда ҳисобдаги фарқни оширган бўлса, иккинчи бўлим бошида Мессининг ўзи ажойиб комбинацияни гол билан якунлади.

Орадан кўп ўтмасдан аргентиналик футболчи ўз "хет-триги"ни нишонлади. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида эса меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Мессининг пасидан кейин Пике "Барса"нинг бешинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Барселона" ўз очколарини 34тага етказиб, Ла лигада пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди. Лионель Месси эса 14та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олди.

Испания Ла лигаси, 16-тур
Леванте – Барселона 0:5 (0:2, 0:3)
Голлар: 0:1 – 35 Суарес, 0:2 – 43 Месси, 0:3 – 47 Месси, 0:4 – 60 Месси, 0:5 – 88 Пике.
Леванте – Оласабаль, Кабако, Постиго (Прцич, 70), Робер, Жейсон, Рочина (Коке, 69), Кампанья, Барди, Тоньо, Боатенг (Майораль, 62), Моралес.
Барселона – тер Штеген, Пике, Лангле, Вермален (Артур, 52), Дембеле (Денис Суарес, 81), Ракитич, Бускетс, Видаль (Коутиньо, 78), Альба, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (18), Робер (25), Ракитич (36), Альба (45), Жейсон (59).
Четлатиш: Кабако (76).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:35, 17.12.2018.
Ўқилди: 11759 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.