Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Металлург» 2019 йилги мавсумга қандай тайёргарлик кўряпти?

Баҳо:
+ | -

Яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Тажрибали мутахассислар “Металлург” марказий стадионида бартараф этилиши лозим бўлган айрим камчиликларни қайд этиб кетишганди. Шунга кўра клуб мутассаддилари камчилик ва нуқсонларни қисқа фурсатлар ичида бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Жумладан, “Металлург” марказий стадиони майдони сифатини яхшилаш  бўйича Бекобод шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари – агрономлар чақиртирилди. Жойнинг ўзида вазият ўрганилиб, майдоннинг баъзи ҳудудлари чими ўзгартирилиши кераклиги, бундан ташқари катта миқдорда қумли тупроқ ётқизилиб, майдонга тўлиқ янги чим уруғлари қадалишига келишиб олинди.

Бу жараёнда аввал майдон ҳудуди текисланиб, кейин уруғ қадаш ҳолати янги мавсум бошлангунга қадар уч маротаба амалга оширилади. Айни пайтда чими кўкариши даргумон бўлган, сарғайиб кетган ҳудудларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, майдонни суғориш тизими ҳам тўлиқ янгиланадиган бўлди.

Майдон ва трибуналар оралиғидаги темир панжаралар янги мавсумгача олиб ташланиб, мухлислар учун қулайроқ – пастроқ трубаларга алмаштирилади. Майдон четига эса сунъий  қопламали чим ётқизиладиган бўлди.

Мониторинг жараёнида мутахассислар томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлардан яна бири – трибунанинг синган ўриндиқларини алмаштириш жараёни ҳам тезкорлик билан олиб борилаяпти. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари эса қисқа фурсат ичида жорий таъмирдан чиқарилиши кўзда тутилган.

“Ўзметкомбинат” муҳандислари, электриклари ёрдамида “Металлург” марказий стадионидаги ёритиш тизимида ҳам камчиликлар бартараф этилмоқда. Жумладан, прожекторларга қувват берувчи мослама мурувватлари янгиланаяпти. Эндиликда бу мурувватлар катта кучланишни бемалол кўтарадиган ҳолатга олиб келинмоқда.

Клубнинг футболчилар олдидаги қарздорлик ҳолати бўйича: айни пайтда ноябрь ойи учун иш ҳақи ва битта учрашувга мукофот пуллари берилмаган. Бу қарздорлик ҳам Янги йил байрамига қадар узилиши режалаштириляпти.

“Металлург” футбол академиясини қуриш, унга ер ҳудуди ажратиш юзасидан Бекобод шаҳри ҳокимлиги қарори чиқди. Академия қурилиши борасида таклифлар клуб муассиси – “Ўзбекистон металлургия комбинати” АО раҳбариятига тақдим этилди ва харажатлар сметаси тасдиққа топширилди. Ўз навбатида “Ўзметкомбинат” АО томонидан академия лойиҳаси ҳам ишлаб чиқиляпти.

Жамоа ўйинчилари декабрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Қибрай ўқув-машғулот масканида тўпланишади ва жисмоний тайёргарликни тиклаш жараёнини бошлаб юборишади. Кейинги босқич йиғинларини ўтказиш режаси эса шу кунларда кўриб чиқилмоқда.

Манба: Stadion
Киритилди: 04:39, 18.12.2018.
Ўқилди: 3255 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.