Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Юрген Клопп. Ким ўзи у?! (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Бу қисмда асосан «Ливерпуль» билан боғлиқ қизиқ фактларни келтириб ўтамиз.

Клопп «Ливерпуль»га келгач, биринчи ғалабасини нақ 4 ўйиндан сўнг қўлга киритади. Бу раҳбариятда анча саволларни уйғотади. Лекин Клопп кўрсатаётгдан ўйинларни кўргач, унга имконият беришади. Клопп «Ливерпуль» билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан эди. Биринчи шартнома якунига яқин қолган пайтларда ОАВда Клоппнинг кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлайди. Шундай пайтда мухлислар «Энфилд» стадиони олдида йиғилиб, ундан қолишини илтимос қилиб митинг ўтказишади. «Ливерпуль» мутасаддилари эса бой берилган кубок финалларидан сўнг Клопп билан шартномани узайтришга иккиланиб туришган эди. Мухлисларнинг унга бўлган меҳрини кўргач, дарров яна 4 йиллик шартнома таклиф қилишади.

2006 йилги ЖЧ ва 2008 йилдаги Европа чемпионатларида футбол эксперти сифатида ишлаган Клопп жуда ҳам машҳур бўлиб кетади. Бунинг сабаби эса у ҳар бир ўйин олдидан жамоаларининг ўйин услуби, тактик схемаси, футболчилари ҳақида фикр билдириб, тактик томондан баҳолаб, кимда имконият кўплигини айтиб бера олган. У Евро-2008да Испания термасининг ғолиблигини турнирнинг биринчи туридаёқ шундай изоҳлаган эди: «Бу йигитларни тўхтатишнинг иложи йўқ. Замонавий футболда испанлар инқилоб қилишди. Бу ўйин билан уларга ҳеч ким яқин 8 йилда яқинлаша олмайди». Қитъанинг энг кам совринли гранд термаси ҳақида билдирилган мулоҳазалар кейинчалик Клоппга қизиқишни ошириб юборди.

У ҳақида: «Жамоага энди келганимда у мени қанотга қўйди. Сўнг шу қадар олдинга қўйдики, ҳатто марказий ҳужумчи ҳам мендан 6-7 қадам орқароқда эди. Мен унга бундай позицияда аввал ҳеч ҳам ўйнамаганман десам, у кулганича, бу биринчиси бўлади", — дедида индамай бошқа томонга юриб кетди», — деб эслайди мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ. Клоппниниг яна ақлга сиғмас режаси иш берди. Салоҳ гол уриш орқали анча-мунча рекордларни янгилаб юборди.

«Прессинг — бу энг зўр плеймекер». Бу сўзлар Клоппники эканлигини дарров сезган бўлсангиз керак. Юргеннинг ўйин услубида прессингдан ташқари вертикал пасслар ҳам муҳим роль ўйнайди. Унниг «Ливерпуль»и ҳозирги кунда энг замонавий ўйин услубида ўйнайдиган ер юзидаги 3 та жамоадан бири деб ҳисобланади. Клопп футболчиларни машғулотларда ярим ҳазил-ярим чин тез-тез уриб туришини кўпчилик билмаса керак. Агар машғулотларда қайсидир футболчиси дангасалик қилаётганини кўрса, Клопп дарров унинг юзига сал қаттиқроқ тарсаки тортар экан. Футболчилар эса бунақанги ярим ҳазилларга кўникиб қолишган, — дея кулади Клопп.

Клопп ҳақида жуда кўп инсонлар илиқ фикр билдиришган. Биз уларниниг ичидан Ибраҳимовичнинг сўзларини келтириб ўтамиз: "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" ўйинлари олдидан матбуот анжуманида Златан: «У ҳақиқий футбол» гиёҳванди”, Клопп — ҳақиқий мотиватор ва даҳшатли инсон! Мен унга бир неча бор тан берганман. Унинг жамоасидан таклиф тушса, жон деб ўйнаган бўлар эдим”, — деган эди.

Клопп ҳам ўша матбуот анжуманида ҳазилга ҳазил билан: "Мен жон деб уни жамоамда кўрган бўлардим, афсуски, унга маош тўлаш учун ярим жамоамни сотиб юборишимга тўғри келадида!?", — дея жавоб берган эди.

Уни Ибраҳимович шунчалик кўкларга кўтарган бўлса, демак Клопп ҳақиқатдан «даҳшатли» инсон!

Я.У.Я.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:22, 18.12.2018.
Ўқилди: 7115 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.