Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Спорт федерациялари МОҚқа йиллик ҳисобот тақдим этишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитасида спорт федерациялари билан ҳамкорликда Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегия муҳокама қилинмоқда. Бунгача юртимиздаги кўплаб спорт федерация ва ассоциациялари Олимпия ўйинлари учун ишланган режалари билан МОҚни таништиришди.

Бу сафарги йиғилиш Ўзбекистон ўқ отиш спорти, шунингдек Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси вакиллари билан ўтказилди.

Ўқ отиш спорти федерацияси вакиллари билан учрашувда йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, федерация бош котиби Жалолиддин Атабуллаев бу йил вилоятларда очилган бўлимлар, халқаро миқёда олиб борилган ишлар, моддий техник базани кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берди. Шунингдек, мураббийлар малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган семинар ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда ҳам ташкилотнинг йил давомида амалга оширган ишлари таҳлил қилинди. Бундан ташқари, рейтинг турнирларини муваффақиятли ўтказиб, Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Терма жамоа спортчилари учун ташкил этиладиган машғулотлар услуби эскирганлиги, бу борада жаҳонда етакчи мамлакатлар тажрибасини татбиқ этиш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, терма жамоа учун янги номларни жалб қилиш кераклигига эътибор қаратилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:21, 18.12.2018.
Ўқилди: 2083 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.