Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Чемпионлар лигаси. Кимда имконият қанча? Фоизларда!

Баҳо:
+1 | -

Чемпионлар лигаси қизигандан қизимоқда. Буёғига кучсизлар, аутсайдерлар бўлмайди. Учрашувлар бири-биридан томошабоп бўлиб бораверади. Қуръадан хамманиниг хабари бор. Жуфтликлар ҳақида қисқача шарҳлар билан кимда қанча имконият борлигини кўриб чиқамиз.

«Реал Мадрид» 55% — 45% «Аякс»

Бир қарашда бу учрашувнинг ғолиби аниқдек, гўё. Аслида, ундай эмас. Сабаби шундаки, «Эйбар», «ЦСКА» сингари жамоалардан енгилган «Реал»га, ўз гуруҳида кимсан «Бавария» билан иккита ўйинда ҳам енгилмаган (1:1, 3:3) «Аякс» яхшигина бош оғриқ бўла олади.

«Ювентус» 55%  45% «Атлетико»

Бу жуфтликда деярли кучлар тенг. Бироқ «Ювентус»нинг ички чемпионатдаги ишончли ўйинларига назар солсангиз, ҳозирда «Юве» бироз кучлироқ кўринмоқда. Яна шуни айтиш жоизки, бу учрашувлар плей-оффнинг энг курашларга бой кечадиган учрарашувлари бўлиши кутилмоқда.

«ПСЖ» 60%  40 % «Манчестер Юнайтед»

Бош мураббийсиз қолган «қизил иблислар» ўта қийин аҳволда қолишди. Тухель бошчилигидаги «ПСЖ» ҳозирда Европанинг исталган жамоасини ер тишлатишга қодир. Улар бу тўқнашувда ортиқча қийинчиликга учрамаса керак. Чунки ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан устунлик ҳозир очиқчасига "ПСЖ" томонида.

«Рома» 50%  50% «Порту»

Очиғи, бу жуфтлик қолган ўйинларга нисбатан ном жиҳатидан анча ортда қолмоқда. Лекин кўҳна қитъада, яна плей-оффда зерикарли футбол кам-камдан учрайдиган ҳолат. Жамоаларнинг имкониятлари бир қарашда «Рома»да кўпроқдек, аммо, унутмаслик керак, «Порту» ўз гуруҳида 1- ўринни эгаллаган.

«Боруссия Дортмунд» 55%  45% «Тоттенҳэм»

Бу баҳсда Европаниниг кўплаб нашрлари “Боррусия"нинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. «Боруссия» ҳимояда тартибсизроқ эканлигини ҳисобга олмаса, қолган жабҳаларда «шпорлар»дан устун. Фавр ва Почеттино дуэли ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Бу учрашув жуфтликлар орасида голларга бой ўтиши билан эсда қолса ажаб эмас.

«Манчестер Сити» 85% 15% «Шальке-04»

Энг зерикарли жуфтлик билан танишинг. Бундеслиганининг 13-ўрнидаги жамоаси АПЛнинг ғолиблигига асосий даъвогар билан тўқнаш келмоқда. Ўзи аслида, шаҳарликларга юз фоизлик натижа беришмоқда. Биз шунчаки ўзбекчилик қилиб «Шальке-04» жамосига озгина обрў олиб бердик.

«Барселона» 65%  35% «Лион»

Каталонияликлар бу ўйинларда бехато ўйнасалар, ортиқча муаммоларга учрамасалар керак. Лекин шуни айтиб ўтишимиз жоизки, «Лион» ҳам бу учрашувда совға эмас. Улар буни «Манчестер Сити» билан ўйинларда кўрсатиб қўйишди. Тан олиш керак, ҳозирги «Барса» «Лион» дан анча кучли, лекин бу футбол. Тўп юмалоқ, майдон эса текис.

«Бавария» 40%  60% «Ливерпуль»

Бу жуфтликда номдор «Бавария» ожизроқ кўринмоқда. Улар ички чемпионатда ҳам бирин-кетин «қовун» туширишмоқда. Уларда вазиятни ўнглаш учун ягона имконият — мураббийни зудлик билан алмаштириш. Кўпчилик «Бавария» постида Венгерни кўришни истамоқда. Бу бошқа масала, албатта, лекин, агар Венгер келадиган бўлса, «Бавария»да имконият ошади. Сабаби Венгер АПЛ бўйича профессионал.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz

Мақоладаги айрим имло ва техник хатолар учун  узр сўраймиз!

Киритилди: 20:47, 18.12.2018.
Ўқилди: 23971 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6821]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6406]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4058]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2481]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2421]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2085]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2021]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1940]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1866]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1776]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик