“Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари “Кашима” билан ўйин (3:1) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жуда ҳам ажойиб. Бэйлнинг хет-тригидан хурсандман. Бундан ташқари унинг жамоада етакчи ролини бажараётгани мени янада хурсанд қилади. Ҳатто ўйин стартида рақиб босим ўтказган бўлсада, уларга қарши қандай ўйнаш кераклигини сездик.
Кейин гол урдик ва кетма-кет 2 та гол. Сўнгра ўйинни ўз назоратимизга олдик. Бизнинг энергия ва концентрациямиз даражаси бу ўйинда жуда муҳим эди.
Энди яхшироқ дам олишга ҳаракат қиламиз, чунки “Кашима”ни мағлуб этиб, финалга йўл олдик. Голлар ва ўйинга бўлган жиддийлик ҳамда футболчилар ҳаракати билан биз финалдамиз.
Финал? Албатта, бу ўйинга ҳам ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз ва юқори кайфиятда Мадридга қайтамиз деган умиддаман. “Реал”нинг мақсади фақат ғалаба”, дейди Солари.