Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Исломни қабул қилган юлдузлар ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Ҳозирда замонавий футболда мусулмон юлдузлар кўп. Риёд Маҳрез, Месут Ўзил, Яҳё Туре, Илкай Гундоган, Карим Бензама ... Бу ўз-ўзидан тушунарли, лекин шундай футболчилар борки, уларда Ислом ҳақида тушунча бўлмаган оилаларда таваллуд топишган. Уларниниг исломни қабул қилганлари ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтсак.

Поль Погба

Поль Ислом дини билан 2014 йилдаги ЖЧда қизиқиб қолади. Унга жамоадоши Мусса Сисоко  дин ҳақида тўлиқ маълумот беради. Погба эса ўша йилнинг ўзидаёқ энг тўғри бўлган йўлни танлайди. Интервьюларидан бирида журналист  шу саволни беради:

— Поль, сиз Исломни қабул қилибсиз, бу ростми?
— Ҳа, албатта, бу энг тўғри дин. Сабаби Исломда ирқидан, танасининг рангидан қатъий назар ҳамма Аллоҳ олдида тенглиги ва Қуръоннинг гўзал овози менга унинг нақадар тўғри йўл эканлигини тушунишимга туртки бўлди, — дея жавоб қайтаганди Погба. Ҳозирда Поль ҳар ўйин олдидан «Фотиҳа» сурасини ўқиб майдонга тушади. У ҳозирда араб тилини ўрганмоқда.

Франк Рибери

Унинг карьерасида айнан 2006-йилги Мундиал катта роль ўйнаганини яхши билсангиз керак. Айнан ўша мундиал олидидан Рибери Ислом динини қабул қилади. Бунинг сабаби эса Ваиба исмли оддийгина жазоирлик қиз эканлигини кўпчилик билмаса керак. У Риберига турмушга чиқиши учун Рибери ислом динини қабул қилиши керак эканлигини айтади. Кўп кутишга ҳожат қолмайди ва тез орада Рибери Ҳақ йўлга ўтади. У ўзига Билол исмини танлайди. У «Бавария» кийиниш хонасида ҳам Билол деб чақиришларини талаб қилади. Яқинда Билол ҳақиқий мусулмон сифатида Ҳамид Олтинтўп билан Умра зиёратини адо этди.

Николя Анелька

Яна бир француз ўз ҳаётида тўғри йўлни топишга муваффақ бўлган. У 2004 - йилниниг охирларида Туркияниниг «Фенербаҳче» жамоаси шарафини ҳимоя қилар эди. Ўша куни у машғулотларга шошиб уйдан чиқади. Шу пайт узоқдан азон товуши эшитилади. Анелка буни эшитиб жойида қотиб қолади. Ўша куни у машғулотларга бормайди. Масжид имоми унга "Юсуф" сурасини ўқиб беради. Анелька уни эшитади-ю, кўзларидаги ёшларни тия олмай қолади... Тез орада у исломни қабул қилади ва ўзига Абдусалом дея исм қўяди. Ҳозирда футболчилик фаолиятини тугатган Абдусалом ҳавас қилса арзулик исломий ҳаёт кечирмоқда.

Эрик Абидал

У ҳам худди Рибери сингари Ҳаёт исимли жазоирлик қизни севиб қолади. У қизнинг оиласи қийинчиликда яшашини билиб, улар тўйга рози бўлишса, молиявий ёрдамни таклиф этади. Қизнинг дадаси эса кулганча унга фақат исломни қабул қилишининг ўзи кифоя эканлигини айтади. Тез орада Абидал ҳақ йўлга киради ва уларниниг тўйи бўлиб ўтади. Кўп ўтмай унда саратон касаллиги аниқланади. «Ана ўшанда мен Аллоҳга ёлвориб ибодат қилишни бошладим, Умра сафарида бўлдим, нимаики мусулмонларга ёрдам керак бўлса қўлдан келганча улашдим. Ўзим эса икки кўприк орасида эдим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ нусрат берди ва мен бу ҳасталикни енгдим», — дея твиттерда пост қолдирганди Абидал.

Фредирик Кануте

Малилик футболчи ҳақида узоқ гапирсак бўлади. У 2007 - йилда исломни қабул қилади. У нафақат бу динда маҳкам туради, балки мусулмонларни қўллаб-қувватлайди ҳам. Айниқса, унинг Фаластин учун қилган моддий ва маънавий ёрдамлари ҳақида фахрлансак арзийди. Яна бир қизиқ ҳолат ҳақида тўхталсак. Андалусиядаги масжидни шахар солиқ вазирлиги ёпишга мажбур бўлади. Сабаби масжиднинг қарзлари жуда ҳам кўпайиб кетган эди. Кануте бундан ҳабар топгач, ўша пайтлари деярли бир ярим йиллик маоши қийматидаги қарзларни Аллоҳ йўлида узиб юборади. Бундай ишни ҳамма ҳам удалай олмаса керак.

Я. У.

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 14:26, 20.12.2018.
Ўқилди: 20774 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.