Кириш Регистрация

«Ювентус» футболчиси билан янги шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳимоячиси Алекс Сандро клуб билан шартномани узайтирди. Янги шартномага кўра, футболчи 2023 йилга қадар "Кекса синьора" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда туринликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Сандро 2015 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унгача футболчи «Порту», «Сантос», «Депортиво Мальдонадо» ва «Атлетико Паранаэнсе» жамоаларида ўйнаган. Ҳимоячининг "Юве" билан аввалги шартномаси 2019/20 мавсум охирига қадар тузилганди.

Бразилиялик футболчига "ПСЖ", “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” клублари томонидан қизиқишлар бўлаётганди.

Алекс Сандро Италия чемпионатининг ушбу мавсумида 14та ўйинда (12тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 2та голга узатма берди.

Манба: juventus.com
Киритилди: 21:16, 20.12.2018.
Ўқилди: 3315 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик